Коллеж хақида

Previous Image
Next Image

info heading

info content


Мамлакатимиз келажаги учун соғлом авлодни тарбиялаш хамда вояга етказишда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти жуда катта. Шунинг учун ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг, уларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга мехр мухаббатни сингдириш, болалар оммавий спортини ривожлантириш хамда инсон хаётида спортни узлуксизлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси этиб белгиланди.
Биринчи президентимиз ташаббуси билан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 14 август кунги 338-сонли “Академик лицей ва касб-хунар коллежларининг моддий-техник базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Фарғона шаҳрида 2003 йилнинг ноябр ойида Олимпия захиралари коллежи ишга туширилди. Ушбу коллежга О.Т.Назиров директор этиб тайинланди. Сўнг у бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан 2005 йил 18 июлдан бошлаб коллежга А.А.Ғаниев раҳбарлик қилди. И.Турсуналиев 2006 йил 6 мартдан 2008 йил 20 июлгача коллеж директори вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида иш олиб борди. 2008 йил 20 июлдан 2015 йил 3 июлга қадар Фарғона Олимпия захиралари коллежи директори вазифасида фаолият олиб борди. И.Турсуналиевнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан 2015 йил 4 июлдан бошлаб коллежда Э.М.Усмонов коллеж директори вазифасида фаолият олиб бормоқда.
Бунёд этилган мазкур коллеж нафақат Республикамизда, балки Марказий Осиёдаги ягона спорт мажмуасига айланди. Фарғона Олимпия захиралари коллежи А.Навоий кўчаси 55-уйда жойлашган, умумий майдони 9,3 га, қуввати 850 нафар ўқувчига мўлжалланган, хозирги кунда 600 нафар ўқувчи-талаба ўқийди. Коллеж 450 ўқувчига мўлжалланган ўқув биноси, 4 қаватли 400 ўринли талабалар турар жойи ва 300 ўринли 1 қаватли овқатланиш биносидан иборат.
Спорт иншоотлари:
1. Манеж (бокс, кураш, белбоғли кураш, дзю-до, тромполин спорт турлари бўйича машғулотлар олиб борилади),
2. Спорт ўйинлар зали (баскетбол, волейбол, велоспорт турлари бўйича машғулотлар олиб борилади)
3. Эркин кураш ва юнон рум кураши спорт турларига мослаштрилган зал
4. Таэквондо ВТФ зали
5. Бадиий гимнастика зали
6. Стол теннис зали
7. Футбол майдони
8. Сув спорт саройи
Фарғона Олимпия захиралари коллежида ҳозирги кунда спорт турлари сони 20 та. Бу спорт турларидан 18 таси Олимпия, 2 таси миллий спорт турларидир. Мавжуд барча спорт тури гуруҳларида 600 нафар спортчи ўқувчи таҳсил олмоқда. Ёш спортчиларни маҳоратини янада ошириш, уларга ҳар томонлама таълим-тарбия бериш мақсадида 60 нафар мураббий-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқдалар. Булардан 5 нафари олий тоифали, 32 нафари биринчи тоифали, 8 нафари иккинчи тоифали мураббий-ўқитувчилар ва 15 нафари ёш мутахассислардир. Коллежга 7-синф ва 1-босқичга ўқувчилар қабул қилинади. Ўқув юртимиз ўқувчилари орасидан 2004 йилдан буён 2 нафар Олимпия ўйинлари иштирокчилари, 30 нафар Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари, 47 нафар Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари, 175 нафар нуфузли халқаро турнирлар ғолиб ва совриндорлари, 2021 нафар Ўзбекистон биринчилиги, чемпионати, кубоги мусобақалари ғолиб ва совриндорлари, 7 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 44 нафар спорт устаси, 1434 нафар спорт усталигига номзод спортчи ёшлар етишиб чиқдилар.